Прага турнири: Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик шахматчи билан курашга киришади

Прага турнири: Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик шахматчи билан курашга киришади

Бугун, 4 март куни Прага шаҳрида давом этаётган "Prague International Chess Festival" турнирининг 6-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандхаа билан куч синашади, дея ёзмоқда ЎзА.

Мазкур нуфузли мусобақада Абдусатторов 4 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Рамешбабу 5 имкониятдан 2,5 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Энг кучли шахматчиларнинг10 нафари иштирок этаётган мазкур халқаро турнирнинг 6-турида шунингдек, қуйидаги жуфтликлар рўбарў келмоқда:

Давид Наварра (Чехия) — Ричард Раппорт (Руминия)

Таи Даи Ван Нгуен (Чехия) — Парҳам Магсудлу (Эрон)

Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон) — Винсент Кеймер (Германия)

Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон) — Матеуж Бартел (Польша)

Мусобақалар 7 мартга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!