Покистонда тошқин ва яшин 63 инсоннинг ёстиғини қуритди

Покистонда тошқин ва яшин 63 инсоннинг ёстиғини қуритди

Покистон табиий офатларни бошқариш бошқармаси матбуот котиби Хуршид Aнвар маълум қилишича, ушбу давлатда юз берган тошқин ва яшин уриши туфайли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди. Ўтган дам олиш кунлари Панжоб, Балужистон ва Хайбер-Пахтунхва вилоятларида ёққан кучли ёмғир 1370 хонадонга зарар етказган.

Расмийлар таъкидлашича, ноқулай об-ҳаво шароити давом этиши қутқарув ва қидирув ишларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Покистон метеорология хизмати хабарига кўра, иқлим ўзгариши асносида мамлакатда одатдагидан анча кучли ёғин кузатилди.

– Бу ой меъёрдан 61 фоиз кўп ёғингарчилик қайд этилгани иқлим ўзгариши узоқ вақтдан бери мамлакатимиз ҳудудига сезиларли таъсир қилганини кўрсатади, – дейилган расмий хабарда.

Сув тошқини инфратузилмага жиддий зиён келтирган.

2022 йил ҳам сув тошқини Покистоннинг учдан бир қисмини қоплаб, 2 000 га яқин одам табиий офат қурбонига айланган. Иқтисодий зарар 30 миллиард долларни ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!