Покистонда руҳий касаллиги бўлган маҳбусларни қатл қилиш тақиқланди

Покистонда руҳий касаллиги бўлган маҳбусларни қатл қилиш тақиқланди

Покистон Олий суди руҳий касалликларга чалинган маҳкумларга ўлим жазоси берилишини тақиқлади. Қарорда айтилишича, жазонинг моҳиятини тушунмаганлар учун ўлим жазоси "адолатли бўлмайди""Агар маҳкум руҳий касаллиги сабабли, унинг жазоси сабабларини тушунолмаса, у ҳолда ўлим жазосининг ижро этилиши одил судловнинг мақсадларига мос келмайди"дейилади матнда.

Амалга оширилган қатллар сони ва ўлим жазоси ижро этилишини кутаётган маҳбуслар сони бўйича Покистон етакчи мамлакатлар қаторига киради. Халқаро Амнистия халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, 2019 йилда камида 4225 киши ўлим камерасида бўлган.

Покистоннинг жиноят кодексида ўлдириш ва зўрлашдан тортиб, куфр ва зинодан ҳамда ўнлаб турдаги жиноятлар учун ўлим жазоси белгиланган. 2019 йилда мамлакат судлари томонидан 632 дан ортиқ ўлим жазоси чиқарилган, бу дунёдаги барча шу каби ҳукмларнинг шу йилги 27,3 фоизини ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!