Филиппин Япония билан мудофаа шартномасини тузди

Филиппин Япония билан мудофаа шартномасини тузди

Филиппин Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларига қўшма ҳарбий машғулотлар, жумладан, ўқ отиш машқлари доирасида қўшинларни жойлаштириш имкониятини беради. 8 июль куни Токио ва Манила шундай шартни ўз ичига олган мудофаа шартномасини туздилар. Бу ҳақда Politico ёзмоқда.

Филиппин Токио билан мудофаа шартномаси тузган биринчи Осиё давлати бўлди. Япония 2022 йилда Австралия билан, ўтган йили эса Британия билан шундай шартномалар имзолаган эди. 1987 йилдан бери Япония АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчиси мақомига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!