Фарғонада Lacetti ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Фарғонада Lacetti ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қува туманида Lacetti ва ВАЗ-2101 иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун 2024 йил 8 июл куни 10:30 ларда юз берган.

Қува тумани “Сойгузар” МФЙ ҳудудидан ўтган, 4Р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобил йўлида Lacetti билан кетаётган 25 ёшли Р.О. бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Сўнг рўпарадан ўз йўлидан келаётган ВАЗ-2101 машинаси билан тўқнашган. Оқибатда “Ваз-2101” русумли автомобил ҳайдовчиси А.Х оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, “Ваз-2101” русумли автомобил йўловчиси 1989 йилда туғилган А.Д. ва Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!