Украина бўйлаб зарбалар оқибатида жами 33 киши ҳалок бўлди

Украина бўйлаб зарбалар оқибатида жами 33 киши ҳалок бўлди

Украина қутқарув хизмати 8 июл куни эрталаб Россиянинг Украина шаҳарларига берган ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, 33 киши ҳалок бўлган, 140 киши яраланган.

Давлат фавқулодда хизмати ижтимоий тармоқларда Киевда 22, Днепропетровск вилоятида 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

140 нафар ярадорнинг 74 нафари Киевда, иккитаси Киев вилоятида, 64 нафари Днепропетровск вилоятида.

Вайроналар остидан 19 киши қутқариб олинди: улардан 11 киши Киевда, 8 нафари Днепропетровск вилоятида.

Маълум қилинишича, бу рақамлар яна ортиши мумкин

Аввалроқ, Украина ИИВ ҳалок бўлганлар сони 20 нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!