НАТО «Россиядан ҳимоя қилиш» учун 50 тагача бригада тузади

НАТО «Россиядан ҳимоя қилиш» учун 50 тагача бригада тузади

Шимолий Атлантика альянси Украинадаги можаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда янгиланган ҳарбий режаларни ишлаб чиқмоқда. Reuters агентлиги аноним ҳарбий манбага таяниб хабар беришича, улар блокка «Россиядан бўлиши мумкин бўлган ҳужум»ни қайтариш учун 50 тагача янги бригадалар яратиши керак бўлади.

Reuters маълумотларига кўра, ҳар бир бригада 3 мингдан 7 минггача аскарни ўз ичига олади.

Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, НАТО белгиланган миқдордаги бўлинмаларни шакллантириш учун зарур кадрлар ресурсларини қаердан жалб қилиши номаълумлигича қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!