Исроилда 26 ёшли йигит амёбали менингоенсефалитдан вафот этди

Исроилда 26 ёшли йигит амёбали менингоенсефалитдан вафот этди

Исроилда 26 ёшли йигит Naegleria fowleri амёбаси келтириб чиқарадиган мия яллиғланиши билан касалхонада вафот этди. У 4 июль куни Киннерет кўлида чўмилгач, амёбали менингоенсефалит юқтирган.

Амебик менингоенсефалит - бу мия инфекциясидир. Амёба дарёлар ва кўллар каби чучук, илиқ сувда бурун орқали инсон танасига кириб, кейинчалик мияга ўтиши мумкин. Касалликнинг дастлабки белгиларига бош оғриғи, иситма, кўнгил айниши ва қусиш ва галлюцинация билан кечади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!