Москвалик аёлни зўрлаган Ўзбекистон фуқаролари 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Москвалик аёлни зўрлаган Ўзбекистон фуқаролари 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Тергов Москва шимоли-шарқида қизни зўрлаганликда айбланиб, уч нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишни сўрамоқда, дея хабар бермоқда Тергов қўмитаси бошқармаси.

Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинганлар 6 июлга ўтар кечаси номаълум қизга ҳужум қилган. Гумонланувчилардан иккитаси уни зўрлаган, учинчиси эса атрофни кузатган. Айбланувчилар 4 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Гап Останкино телемаркази яқинида Матч ТВ спорт канали ходими ишдан уйга қайтаётганида зўрлангани ҳақида кетмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!