Паяриқда қариндошининг қаромоғидаги 16 ёшли қизга жисмоний тазйиқ ўтказиб келиняпти(ми)?

Паяриқда қариндошининг қаромоғидаги 16 ёшли қизга жисмоний тазйиқ ўтказиб келиняпти(ми)?

2024 йилнинг 23 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган «Бу шафқатсиз ким ўзи?» номли мурожаат юзасидан Паяриқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг муносабат берилди.

Паяриқ тумани, Ғойиб ота маҳалласи, «Садаф» кўчаси, 28-уйда яшовчи 01.10.2009 йилда туғилган, вояга етмаган У. А. М. Паяриқ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 78-умумтаълим мактабнинг 7В-синфда таълим олади.
Вояга етмаган А.У.нинг онаси У. М. К. 19.05.2022 йилдаги нотариал тасдиқланган ишончнома асосида Паяриқ тумани, Ғойиб ота маҳалласи, «Садаф» кўчаси, 28-уйда яшовчи қариндоши Д. М. Н.нинг қарамоғига ташлаб, ўзи Бирлашга Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига чиқиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан, вояга етмаган А.У. билан у яшаб келаётган хонадонда туман прокуратураси, туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўбаси, туман Мактабгача таълим бўлими, Миллий гвардия ва маҳалла фаоллари иштирокида суҳбат ўтказилди.
Вояга етмаган А.У.нинг сўзларига кўра, у жорий йилнинг 17 апрель куни қариндоши М.Д.нинг вояга етмаган фарзанди Ж.Ш.Ш.қизи билан бирга копток ўйнаган вақтида у билан ўзаро тортишиб қолиши натижасида иккала қўл билак ва тирсак соҳаларига тан жароҳати етказилган.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабардаги маълумотда кўрсатилган вояга етмаган А.У. тумандаги 78-сонли умумтаълим мактаби директори Л.Д.нинг хонадонида яшаб келаётганлиги ҳақидаги важи ўз тасдиғини топмади.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!