Павел Дуровнинг ҳибсда қолиш муддати узайтирилди

Павел Дуровнинг ҳибсда қолиш муддати узайтирилди

Париж суди судьяси телеграм асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсда сақлаш муддатини яна 48 соатга узайтирди, деб хабар берди La Provence ва AFP.

Энди муддат 96 соат этиб белгиланди, шундан сўнг судья маҳбуснинг тақдири бўйича қарор қабул қилиши керак. У ё айбланади, ёки озод қилинади.

Назарий жиҳатдан, айниқса оғир ҳолатларда (наркотик моддалар савдоси, терроризм) ҳибсга олиш 120 ёки 144 соатгача узайтирилиши мумкин. Шундан сўнг, суд озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилгандан кейин ҳам, агар ушлаб турилган шахсни судга олиб келиш зарурати туғилса, жиноий полиция биносида қўшимча 20 соатгача ушлаб туриш қўшилиши мумкин.

Франция фуқаролигига эга бўлган Павел Дуров 24 август куни кечқурун Париж аэропортида қўлга олинган. Франция ОАВларининг ёзишича, тергов тадбиркорни телеграмда модерация йўқлиги сабабли терроризм, фирибгарлик ва гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятларга алоқадор деб ҳисобламоқда. Париж прокуратураси 26 август куни вазиятга изоҳ беришга ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!