Париж Олимпиадаси машъаласи расман ёқилди

Париж Олимпиадаси машъаласи расман ёқилди

Грециянинг Олимпия шаҳрида 2024 йилги Париж Олимпиада ўйинлари машъаласи расман ёқилди.

Маросимда Греция президенти Катерина Сакеларопулоу, Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах, Париж мэри Анн Идальго ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадаси чемпиони Стефанос Дускос биринчи эстафета машъаласини олди. Эслатиб ўтамиз, машъалани 600 дан ортиқ киши кўтариб юради.

Грецияда бошланган эстафета 8 май куни Франциянинг Марсель шаҳрига олиб келинади. Эстафета давомида Ласко ғори, Алезиядаги археологик ёдгорликлар, ўрта асрлардаги Каркасон шаҳри, Версаль саройи ва бошқа тарихий, маданий ва манзарали жойлар ёритилади.

Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими 26 июль куни Парижда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!