Bloomberg: АҚШ Эрон ҳужумидан кейин қурол-яроғни қайта таъминлаш учун млрд доллардан ошиқ пул сарфлайди

Bloomberg: АҚШ Эрон ҳужумидан кейин қурол-яроғни қайта таъминлаш учун млрд доллардан ошиқ пул сарфлайди

АҚШ Эрон ва ҳутийларнинг ҳужумларидан кейин қурол-яроғларни қайта таъминлаш учун 1,2 миллиард доллар сарфлайди.

Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

"Янги бюджет ҳужжатларига кўра, Пентагон Қизил денгиздаги операциялар доирасида жойлаштирилган кемаларни сақлаш ва Эрон ва унинг тарафдорлари ҳужумларини қайтариш учун учирилган ракеталарни қайта таъминлаш учун тахминан 1,2 миллиард доллар сарфлайди", дейилади материалда.

Қайд этилишича, харажатларнинг энг катта қисми USS Bataan десант кемаси ва Eisenhower ташувчиси зарба бериш гуруҳининг кемаларига режадан ташқари техник хизмат кўрсатишга тўғри келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!