Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи билан Қозоғистон ғалласининг Россияга экспорти тўхтатилди, деб хабар қилди пайшанба куни давлат темир йўл компанияси.
Шу ҳафта Россиянинг Росселхознадзори Қозоғистондан Россияга бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, дон, помидор, қалампир ва кунгабоқар уруғлари экспортини вақтинча тўхтатишни сўради. Мурожаат сабаби сифатида бошқарма зараркунандалар ва касаллик қўзғатувчиларнинг тез-тез аниқланаётганини кўрсатди. Шу муносабат билан Росселхознадзор Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан ушбу товарларни Россияга экспорт қилиш учун фитосанитария сертификатларини беришни вақтинча тўхтатишни сўраган.
Қозоғистон Дон иттифоқи вакили Евгений Карабанов вазиятни савдо урушига яқин деб баҳолади. Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Россияда норасмий кўрсатма мавжуд бўлиб, унга кўра чегара хизматлари ва Россия темир йўллари раҳбарияти Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россияга киритишни рад этмоқда ҳамда уларнинг транзитига тўсқинлик қилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.