Ўзбекистонда яна бир янги агентлик ташкил этилади

Ўзбекистонда яна бир янги агентлик ташкил этилади

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-149-сон, 26.09.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, чиқиндилар билан ишлаш масалаларида аҳоли ва санитар тозалаш корхоналари ўртасида боғловчи бўғин сифатида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.

✅ Агентлик чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона меъёрлар ва стандартларни ишлаб чиқувчи, синовдан ўтказувчи ва амалиётга татбиқ этувчи, ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасига тааллуқли давлат мулкини бошқарувчи масъул давлат органи ҳисобланади.

🗓 2025 йил 1 мартдан санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш мезонлари тасдиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!