2021 йил 17 май куни жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди биносида, очиқ суд мажлисида судланувчи О.Қойировга нисбатан ҳукм ўқилди.
Иш ҳолатларига кўра, у икки йилдан буён интернет тармоғидаги “1Xbet” номли дастури орқали турли хил ўйинларга пул тикиб, ушбу ўйинларда (қимор ўйинларда) пулини ютқазиб қўйганидан сўнг ўғирлик қилишни режалаштириб, 2020 йил 22 декабрь кунидан 2020 йил 24 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида бобоси Тўхсонов Бозор яшаб келаётган Бухоро шаҳар А.Сомий кўчаси 5/4-уй 19-хонадонга ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўзи томонидан олдиндан ясатиб олинган калит ёрдамида уйга ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги тумбочка ичидан Б.Тўхсоновга тегишли анча миқдордаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қиймат бўйича 47.084.040 сўмга тенг бўлган жами 4.500 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб ўғирлик жиноятини содир этган. Бу ҳам етмагандай, О.Қойиров бобосининг уйида содир этган ўғирлик жиноятини яшириш мақсадида ўзи томонидан олиб келинган 10 литрли елим идиш ичидаги бензинни уйнинг ётоқхонаси ва ошхонасига сепиб, хонадонни тўлиқ ёниб кетишини хоҳлаб хона деразаларини очиб қўйган ҳолда хоналарга ўт қўйган.
Суд мажлисида судланувчи О.Қойиров томонидан содир қилинган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, Бухоро муҳандислик-технология институтининг 4-босқич талабаси эканлигини, ёшлигини, жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, жабрланувчи (бобоси Тўхсонов Бозор)нинг даъвоси йўқлигини ва унга нисбатан қонуний енгиллик берилишини сўраб қилган мурожаатини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, унинг қилмишини жазога сазовор ва уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган тўхтамга келиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари ва 25,173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан ЖКнинг 57,59-моддаларига асосан жарима жазоситайинланган.
Фаррух Икрамов, жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судининг раиси
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Олтинга талпинган давлатлар! Дунёнинг турли мамлакатлари марказий банклари уч йил кетма-кет захираларини тўлдириш учун 1000 тоннадан ортиқ олтин сотиб олмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.