Орбан Европа кенгаши раҳбарига йўллаган мактубига нималарни ёзди?

Орбан Европа кенгаши раҳбарига йўллаган мактубига нималарни ёзди?

Виктор Орбан Европа кенгаши раҳбарига йўллаган мактубида Россия билан дипломатик муносабатларни тиклаш ва ХХР билан тинчлик конференцияси бўйича музокаралар олиб боришга чақирди.

Унинг ишончи комилки, яқин келажакда Украинадаги можаронинг шиддати тубдан ошади. Венгрия бош вазири келишув учун ўнта бандни айтиб ўтди, деб ёзади Bild.

Хусусан, у Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимини эгалласа, музокараларда воситачи бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Аввалроқ Европа кенгаши раҳбари Чарльз Мишель Орбаннинг Москвага сафарини изоҳлар экан, Будапешт ЕИ номидан Россия Федерацияси билан алоқа ўрната олмаслигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!