Оммавий депрессия, аллергия - карантиндан кейин яна қанақа муаммолар юзага келади?

Оммавий депрессия, аллергия - карантиндан кейин яна қанақа муаммолар юзага келади?

Россиялик доктор Евгений Комаровский карантин тугаганидан кейин юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида гапирди деб хабар беради газета.ру нашри.

Шифокорнинг сўзларига кўра, пандемиядан азият чеккан кўплаб мамлакатларда карантин тугагандан сўнг, оммавий депрессия пайдо бўлади. Бунинг сабаби пул етишмаслиги ва келажакка ишончсизликдир.

Бундан ташқари, мунтазам эмлашнинг бузилиши соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Коронавируснинг тарқалиши фонида болаларда аллақачон даволанган касалликларга қарши эмланмайди.

Комаровский шунингдек, аллергик касалликлар сонининг кўпайиши мумкинлигини таъкидлади, чунки ҳозирда кенг миқёсда қўлланилаётган дезинфекциялаш воситалари кўплаб инсонларда аллергия қўзғаши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!