Олмалиқда марихуана қовураётган шахслар ушланди

Олмалиқда марихуана қовураётган шахслар ушланди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида марихуана гиёҳвандлик воситасини қовураётган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ИИО ходимлари томонидан 1 сентябрь куни ўтказилган тадбир давомида 34 ёшли Х.А. ва 25 ёшли Б.У. «Заря» уюшмаси 3-кўчасида жойлашган Б.У.га тегишли дала-ҳовлида 675 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини қозонда қовураётгани аниқланган. Бундан ташқари, қозон олдидан яна 1 килою 251 грамм марихуана топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.У. ва Х.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!