Олий суд раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан фуқаролар қабул қилиниб, аҳоли билан мулоқот ўтказилмоқда

Олий суд раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан фуқаролар қабул қилиниб, аҳоли билан мулоқот ўтказилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда. 

Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан фуқаролар қабул қилиниб, аҳоли билан мулоқот ўтказилмоқда.

Хусусан, 3-4 март кунлари Нукус шаҳри, Амударё ва Беруний туманларида ўтказилган сайёр қабулларида жами 455 нафар фуқаро қабул қилинди. 

Қабул қилинган фуқароларнинг 215 таси жиноят ишлари бўйича, 196 таси фуқаролик ишлар бўйича, 32 таси маъмурий ишлар буйича, 12 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 314 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 101 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 455 та мурожаатлардан 317 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 37 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди. 

101 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Нукус шаҳрида 13 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан 13 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

- шунингдек, 2 та шикоят бўйича ижро ҳаракатлари тўхтатилди.

Бундан ташқари, фуқаролик иши бўйича суд томонидан ажрашиш ёқасига келиб қолган оила билан суҳбат ўтказилиб, 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор 1 та оила яраштирилди. 

Беруний туманида 14 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Турткўл туман суди томонидан 4 та, Элликқалъа туман суди томонидан 5 та, Беруний туман суди томонидан 3 та, жами 12 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

- шунингдек, 2 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди, уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Амударё туманида 10 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан 10 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.

Сайёр қабулларда муаммолари ҳал бўлган 87 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!