Олимларнинг боши қотмоқда: глобал исишнинг янги сабаби пайдо бўлди

Олимларнинг боши қотмоқда: глобал исишнинг янги сабаби пайдо бўлди

Глобал исиш жараёни бошлангандан буён, инсоният занжирли реакцияни ҳам бошлаб юборди. Энди уни тўхтатиш осон бўлмайди.

Смитсоновск экология илмий-тадқиқот маркази олимларининг аниқлашича, охирги йилларда бактерия ва замбуруғлар ажратаётган ис гази миқдори кескин ортиб кетган. Ҳароратнинг ортиши тупроқнинг исиб кетишига таъсир этган. Бу эса ўз навбатида микроорганизмлар ва тупроқда яшовчи жонзотларнинг кўпайишини тезлаштирган.  Улар эса ҳавога катта миқдорда  СО2 чиқаради.

Ис газиглобал исишнинг энг асосий сабаби бўлади.  Атмосферага чиқаётган из газининг 90 фоизи табиий йўл билан содир бўлади. Буларнинг бари жаҳон экотизимидан, асосан тупроқдан чиқади. Уларни ўсимликлар ўзининг ҳаёт тарзи жараёнида яна тупроққа қориштиради ва шу йўл билан нисбатан мувозанат сақланади. Аммо инсон, биринчидан, ўз турмуш тарзи ва хўжалик юритиши билан ҳавога тушадиган СО2 миқдорини ўзгартиради, иккинчидан, ортиқча из газини “утилизация” қилиш тизимини йўқ қилмоқда, масалан ўрмонларнинг кесилиши суръати ошиб бормоқда.

Сайёрамизда глобал исиш аллақачон бошланган ва инсоният ушбу жараён билан яшашга мажбур. Энди унинг оқибатлари билан курашиши ҳамда ҳақиқий ҳалокатларнинг олдини олиб яшашни ўрганиши керак.

Manba: terabyt.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!