Олимлар плазмали нурланиш ёрдамида синган суякларни даволаш усулини ишлаб чиқишди

Олимлар плазмали нурланиш ёрдамида синган суякларни даволаш усулини ишлаб чиқишди

Осака университети олимлари плазмали нурланиш ёрдамида суяк синишларини тезда даволаш имконини берувчи усулни ишлаб чиқишди.

Мутахассислар технологияни оёқлари синган лаборатория каламушларида синаб кўришди, улар икки хил синган эди.

Тажриба давомида маълум бўлдики, 5-15 сония давомида плазмали нурлантириш преостеобластларни остеобластларга айлантириш учун жавоб берадиган оқсилнинг фаоллигини оширади, бу ҳужайралараро модданинг синтезида иштирок этадиган ёш суяк тўқимаси ҳужайраларидир.

Олимлар улар ишлаб чиққан усул суяклари синган беморларни тезда даволаш ва одамларни нормал ҳаётга қайтариш имконини беришига ишончи комил, деб хабар беради mir24.tv.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!