Номаълум шахслар коронавирусга чалинган беморларга кислород етказиб берадиган қувурни ўғирлаб кетишди

Номаълум шахслар коронавирусга чалинган беморларга кислород етказиб берадиган қувурни ўғирлаб кетишди

Чита шаҳар касалхонасида номаълум шахслар коронавирус инфекциясига чалинган беморларга кислород етказиб берадиган 13 метрли мис қувурни ўғирлаб кетишди.

Бу ҳақда Байкал орти ўлкаси матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 19 октябрm куни COVID-19 касаллари даволанадиган 1-сонли шаҳар касалхонаси ҳудудида содир бўлган. 19.30 да шамоллатиш мосламалари кислород билан таъминлаш тизимидаги босим кескин пасайганлиги тўғрисида сигнал беришган. Бунинг сабаби 13 метрли мис қувурининг йўқолиши бўлган. Қайд этилишича, касалхонада 200 та ётоқ мавжуд бўлиб, шуларда 150 таси кислород тарқатиш тизимига уланган.

Таъкидланишича, узлуксиз кислород этказиб беришни талаб қиладиган бешта бемор бошқа бинонинг жонлантириш бўлимига ўтказилган. Ҳеч ким зарар кўрмаган, тиклаш ишлари олиб борилди.

Айни пайтда воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!