Нигерияда ўғирлаб кетилган ўқувчилар ҳали ҳам топилмади

Нигерияда ўғирлаб кетилган ўқувчилар ҳали ҳам топилмади

Нигериянинг шимолидаги Канкара шаҳридаги мактабдан олиб қочилган юзлаб ўқувчидан ҳали ҳам хабар йўқ. Ўқувчиларнинг бари ўғил бола. 

“Евроньюс” хабарида айтилишича, ўқувчиларнинг ота-оналари хавотир билан кутишда давом этмоқда.

Уч юздан зиёд ўқувчи жума куни кечқурун ўғирлаб кетилган. Шундан сўнг Нигерия полицияси ва армияси махсус операция бошлади. Мамлакат президенти Муҳаммад Бухорийнинг айтишича, болаларни ўғирлаган гуруҳ ўрмонга яширингани аниқланган ва улар билан қуролли тўқнашув юз берган.  

Бироқ ўқувчиларни айнан қайси гуруҳ олиб қочгани ҳалигача номаълум. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!