Россия ҳарбийлари Донецк вилоятидаги яна бир қишлоқни эгаллаб олди

Россия ҳарбийлари Донецк вилоятидаги яна бир қишлоқни эгаллаб олди

Россия армияси Украина шарқидаги ҳужумларини давом эттирмоқда: масалан, Россия Қуролли кучлари бўлинмалари Донецк вилоятининг Ясиновацкий туманидаги яна бир аҳоли пункти – Архангелское қишлоғини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Украинанинг DeepState лойиҳаси хабар бермоқда, маълумотни Россиянинг Z-каналлари ҳам тасдиқлаган. Яна бир қишлоқ йўқолганига Киевдан ҳозирча расмий муносабат билдирилмаган.

Архангелское Авдеевкадан тахминан 15 км шимолда жойлашган. Бу шаҳарни бой берганидан кейин Украина Қуролли Кучлари ўқ-дорилар етишмаслиги ва Ғарб ёрдами етишмагани учун бу ҳудудда фронтни барқарорлаштира олмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!