Нидерландияда ўта ўнглар етакчисига таҳдид қилган покистонликлар устидан суд жараёни бошланди

Нидерландияда ўта ўнглар етакчисига таҳдид қилган покистонликлар устидан суд жараёни бошланди

Нидерландияда ўнгчи Озодлик партияси етакчиси Герт Вилдерсга таҳдид қилган икки покистонлик устидан суд жараёни бошланди.

Бу ҳақда ANP ахборот агентлиги маълум қилди.

Гап 56 ёшли диний етакчи Муҳаммад Жалолий ва 29 ёшли сиёсий етакчи Саад Ризвий ҳақида кетмоқда. Улардан биринчиси қотилликка ундашга уринишда гумон қилинмоқда. Бир неча бор "бу амалнинг савоби охиратда бўлади", деб таъкидлаган. Иккинчиси қотилликка ундаганликда гумон қилинмоқда. Оммавий нутқларида у ўз тингловчиларини ушбу вазифани бажаришга ундади.

Суд мажлисида иккала эркак ҳам иштирок этмайди ва адвокатлар томонидан ҳимояланмаган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, улар катта эҳтимол билан Покистонда. Нидерландия прокуратураси Покистон ҳукуматидан гумонланувчиларга судга чақирув қоғози топширишни ва уларга айбловлар ҳақида хабар беришни сўраган, бироқ ҳеч қандай жавоб олмаган. Нидерландия Покистон билан экстрадиция шартномасига эга эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!