Нетаньяху норозилик намойишлари туфайли суд ислоҳотини бекор қилиши мумкин

Нетаньяху норозилик намойишлари туфайли суд ислоҳотини бекор қилиши мумкин

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакатдаги норозилик намойишлари фонида суд-ҳуқуқ ислоҳоти тўхтатилганини эълон қилиши мумкин.

Бу ҳақда Ynet портали маълумотларига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Нашр манбаларига кўра, бош вазир ислоҳот масаласида коалициядаги ҳамкорлар билан маслаҳатлашмоқда. Қайд этилишича, кўпчилик суд-ҳуқуқ ислоҳотларини жорий этиш жараёнини тўхтатиб туриш тарафдори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!