Наманганда талаба ва унинг шериклари жиноят устида ушланди

Наманганда талаба ва унинг шериклари жиноят устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ДХХнинг Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда, Наманган давлат университети талабаси А.Қ. фуқаро А.нинг ўқишини Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидан ўзи таълим олаётган университетга ваколатлари танишлари орқали кўчириб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 5,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, А.Қ.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирларда, Университет ўқитувчилари М.А., ундан кейин Б.А. ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!