Миллий разведка собиқ раҳбарлари қамалди

Миллий разведка собиқ раҳбарлари қамалди

Сеул марказий суди Жанубий Корея Миллий разведка хизматининг уч нафар собиқ раҳбарини қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, маҳкама раҳбарлари собиқ президент Пак Кин Хенинг ҳисоб рақамларига 3,24 млн доллар маблағни ўтказиб берганликда айбланган.

«Миллий разведканинг алоҳида харажатлари маълум бир вазифаларга сарфланиши керак. Улар орасида Жанубий Корея ва хорижда маълум йиғиш ҳам бор. Мамлакат президентига мунтазам тўловларни амалга ошириш бундай вазифалар ичига кирмайди ҳамда шу сабабдан қонунга зиддир», - дейилади суд қарорида.

Махсус хизмат собиқ раҳбарлари Нам Чжэ Чжун, Ли Бюн Ги ва Ли Бён Хо уч йилдан уч ярим йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар беради агентлик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!