Миллий гвардия Тошкентда "кўмир операцияси"ни фош қилди

Миллий гвардия Тошкентда "кўмир операцияси"ни фош қилди

Жорий йилнинг 22-февраль куни Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида отряди ходимлари ҳамкорлигида  ўтказилган тадбир натижасида кўмир маҳсулотининг ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилиши олди олинди. 

Тадбир давомида аниқланишича, Фарғона вилоятида яшовчи  фуқаро А. О ўзига бириктирилган "ХАВО" русумли юк ташиш автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, юк хатида кўрсатилаган миқдордан ҳеч қандай хужжатсиз, автомашина юк хонасида 13 тонна ортиқча кўмир махсулоти борлиги аниқланди. Холат юзасидан ўрнатилган тартибда холислар иштирокида хужжатлар расмийлаштирилиб, ортиқча кўмир махсулоти кўмир конига қайтарилди, ҳамда тўпланган хужжатлар тегишли тартибда судга юворилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!