НАТО Украина Қуролли Кучларининг фронтдаги муваффақиятсизликларидан Ғарбнинг хавотирланиши фонида жуда махфий шаклда ўзи учун иккита “қизил чизиқ”ни ўрнатди

НАТО Украина Қуролли Кучларининг фронтдаги муваффақиятсизликларидан Ғарбнинг хавотирланиши фонида жуда махфий шаклда ўзи учун иккита “қизил чизиқ”ни ўрнатди

НАТО Украина Қуролли Кучларининг фронтдаги муваффақиятсизликларидан Ғарбнинг хавотирланиши фонида жуда махфий шаклда ўзи учун иккита “қизил чизиқ”ни ўрнатди, бунинг ортидан можарода иттифоқ ҳарбийларининг тўғридан тўғри аралашуви кузатилиши мумкин.

Бу ҳақда Италиянинг Repubblica газетаси хабар берди.

Газетанинг ёзишича, биринчи "қизил чизиқ" Россиянинг Киев мудофаа чизиғи орқали кириб бориши эҳтимоли атрофида ва Украинадаги можарода "учинчи томоннинг бевосита ёки билвосита иштироки билан боғлиқ.

Украина Қуролли Кучлари чегарани энди тўлиқ назорат қила олмайди, бу эса, Россия Қуролли кучлари Украина ва Беларус ўртасидаги йўлакдан ўтиб кетиши учун шароит яратади, дея қўшимча қилади нашр.

Агар бу рўй берса, Минск ҳарбий можарода бевосита иштирок этади ва унинг қўшинлари ва арсенали Москва учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ва бу ҳолат (НАТО) мудофаасини фақат Украина фойдасига кучайтириши мумкин, дейилади мақолада.

Иккинчи "қизил чизиқ", деб ёзади газета, Болтиқбўйи мамлакатлари ёки Полшага қарши ҳарбий провокация ёки Молдовага мақсадли ҳужумни ўз ичига олади.

Газета шунингдек, Ғарб расмийларининг фронтдаги вазият ва Киев учун бўлаётган ноқулай шароитлардан чуқур хавотирда эканини қайд этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!