Машҳур британиялик бастакор Монти Норман вафот этди

Машҳур британиялик бастакор Монти Норман вафот этди

«Жеймс Бонд» асарини ёзган машҳур британиялик бастакор Монти Норман 94 ёшида вафот этди, деб хабар беради ВВС.

Монти Норман Шарқий Лондонда латвиялик муҳожирлар оиласида туғилган. 16 ёшида онаси унга биринчи марта гитара сотиб олди ва шу вақтдан бошлаб у санъатга қизиқа бошлади.

Бастакор Вест-Энд шоулари, жумладан «Expresso Bongo» ва «La Douce» учун мусиқа ёзган. 1962 йилда у Британиянинг «Доктор Ноу» фильмига мусиқа ёзишга буюртма олди. Кейинчалик «Жеймс Бонд» агент 007 ҳақидаги барча фильмларнинг визит карточкасига айланди.

Мусиқачи 2022 йил 11 июлда касалликдан вафот этди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!