Малайзиянинг учта йирик авиакомпанияси Россияга тўғридан-тўғри рейсларни муҳокама қилади

Малайзиянинг учта йирик авиакомпанияси Россияга тўғридан-тўғри рейсларни муҳокама қилади

Малайзиянинг учта йирик авиакомпанияси Москвага тўғридан-тўғри рейсларни муҳокама қилиш жараёнида, мамлакат россиялик сайёҳларни кутмоқда.

Бу ҳақда Малайзия туризм агентлигининг Россия бўлими директори ўринбосари Зулкифли бин Муҳаммадга таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Malaysia Airlines, AirAsia ва MACwings ҳозирда Россияга тўғридан-тўғри рейсларни муҳокама қилиш жараёнида, деди у.

"Россия бозори биз учун жуда жозибадор", деб таъкидлади бин Муҳаммад.

Унинг қўшимча қилишича, МИР картаси Малайзияда ҳали қабул қилинмаган, бироқ бу борада музокаралар давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!