Малайзияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Малайзияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Малайзияда қийин аҳволда қолган 14 ёшли ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, 22 апрель куни Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Малайзияда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди. Жорий йилнинг 5 апрель куни элчихонага Самарқанд вилоятида яшаётган фуқаро С.Х. мурожаат қилиб, унинг 2010 йилда туғилган, вояга етмаган фарзанди Х.С. қонуний вакилларсиз ҳамда Малайзияда бўлиб туриш қонун-қоидаларини бузган ҳолда Куала-Лумпур шаҳрида мураккаб вазиятда қолиб кетган.

Дипломатик ваколатхона томонидан Х.С.га Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилди ва унга Малайзия Ички ишлар вазирлиги Миграция департаменти томонидан мамлакатни тарк этиш учун махсус рухсатнома олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Натижада жорий йилнинг 22 апрель куни Х.С. бувиси ҳамроҳлигида Batik Air авиакомпаниясининг “Куала-Лумпур – Тошкент” авиарейси билан Ўзбекистонга қайтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!