Мактаблар фаррошлари зиммасига синф хоналарни йиғиштириш кирмайдими?

Мактаблар фаррошлари зиммасига синф хоналарни йиғиштириш кирмайдими?

Айни пайтда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

— Бизнинг мактабда синф хоналарни йиғиштириш учун ота-оналардан пул йиғилади. Мактаблар фаррошлари зиммасига синф хоналарни йиғиштириш кирмайдими?

— Синфхоналарни ўқувчилар навбатчилик асосида тозалаши тавсия этилади. Жойларда эса баъзи ота-оналар фарзандлари синфхонани йиғиштиришини ҳоҳламагани учун фаррош ёллаб унга синфхонани йиғиштириши учун қўшимча маблағ тўлаш ҳоллари кузатилади. Яна шуни айтиш жоизки, болаларнинг ўзларининг орқасидан синфини йиғиштириши учун навбатчилик ташкил қилиши ҳам болада ўзига хос тарбияни шакллантиради. Бу эса болага эрта ёшдан ўзи ўтирган жойни тоза ва озода сақлаш, ўзининг орқасидан йиғиштириб юриш, бировнинг меҳнатини қадрлашни ўргатади. Шу сабабли болалар дарслардан кейин синфхонани йиғиштириш учун навбатчилик ташкил этиши мақсадга мувофиқ саналади.

Шу ўринда мактабларда фаррошлар учун ажратилган штат бирлиги Биноларнинг фойдаланиладиган ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув синфлари майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 350 квадрат метр тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

Мактабда машғулотлар иккинчи сменада ҳам олиб борилганда, ушбу сменадаги ўқувчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв.м. тозаланадиган майдон учун қўшимча 0,25 бирлик, узайтирилган кун гуруҳи  мавжуд бўлганда эса, гуруҳга қатновчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв.м. тозаланадиган майдонга 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда фаррош лавозими киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!