Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Тўхта Зикирович Қурбонов Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Т.Қурбонов 1965 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. У дастлаб прокуратура органларида иш фаолиятини 1991 йил Сурхондарё вилояти Узун тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида бошлаб, турли лавозимларда давом эттирган. Хусусан, 1999-2007 йиллар давомида Қизириқ, Жарқўрғон ҳамда Термиз шаҳар прокурори ва сўнгра вилоят прокуратураси органларининг турли лавозимларида ишлаган. Мазкур тайинловга қадар, Т.Қурбонов Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Худди шунингдек, Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан адлия кичик маслаҳатчиси Азамат Пайзилович Халмуратов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. А.Халмуратов 1980 йил Термиз туманида туғилган. У иш фаолиятини 1997 йилда Сурхондарё вилоят прокуратураси нозири бўлиб бошлаган ва вилоят прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими суриштирувчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттириб, 2020-2021 йилларда Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи, 2024 йилга қадар Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Мазкур тайинловга қадар, А.Халмуратов Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.