Маҳмуд Муродовнинг "UFC"даги навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Маҳмуд Муродовнинг "UFC"даги навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (24-6) 23 январь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтадиган UFC 257 мусобақасида жанг қилади.

Ўзбекистонлик яккакурашчига АҚШ вакили Эндрю Санчес (21-5) рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Муродов иштирокида октябрь ойида бўлиб ўтиши белгиланган иккита жанг бекор бўлганди. Аввалига Кшиштоф Йотко жароҳат сабаб сафдан чиққанди. Кейинчалик Муродов коронавирус сабаб Кевин Ҳоландга қарши жанг қилолмаганди.

UFC 257 мусобақасининг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечади. Шунингдек, мазкур кечада Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов дебют қилади.

Маҳмуд Муродов UFC’да ҳозиргача иккита жанг ўтказган. У UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4, 9 КО) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10, 10 КО) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!