Лувр музейида илк бор Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган кўргазма очилади

Лувр музейида илк бор Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган кўргазма очилади

23 ноябрь куни Лувр музейида илк бор Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган “Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазма очилади.

Ушбу беқиёс лойиҳага сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг жамоаси томонидан Лувр музейи куратори Янник Линтц, илмий куратор Рокко Ранте ҳамда лойиҳанинг илмий маслаҳатчиси Шокир Пидаев билан ҳамкорликда пухта тайёргарлик кўрилди.

Кўргазмада ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилиниб, унда қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 16 та музейидан 138 дона осори атиқалар, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та музей ашёлари намойиш этилади.

Кўргазма Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданиятлараро ҳамкорлик борасида тарихий аҳамиятга эга бўлиб, халқаро санъат ихлосмандларига минтақанинг бой маданиятини намойиш этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!