Лукашенко қайси ҳолатда ўз лавозимидан кетишини тушунтирди

Лукашенко қайси ҳолатда ўз лавозимидан кетишини тушунтирди

Беларус президенти Александр Лукашенко навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш шартларини айтди.

Мамлакатнинг амалдаги президентининг сўзларига кўра, агар “халқ рози бўлса” у сайловда қатнашади. Бундан ташқари, агар беларусликлар бошқа шахс президент бўлиши керак деб қарор қилсалар, Лукашенко, унинг сўзларига кўра, бунга рози бўлади. "Мен шунча вақтдан бери президент сифатида ишладим... Агар сайланмасам, собиқ ва биринчи президент бўлиш билан қаноатланаман", - дея қўшимча қилди у.

Беларусда навбатдаги президентлик сайловлари 2025 йилда бўлиб ўтиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!