Лукашенко коронавирусни енгиш йўлини айтди

Лукашенко коронавирусни енгиш йўлини айтди

Беларусь Президенти Aлександр Лукашенконинг таъкидлашича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги интизом ва бошқарув коронавирусни енгишга ёрдам беради. Бу ҳақда БелТA ёзмоқда.

Президент Минск аҳолисини юқумли касалликлар устидан ғалаба қозонгани билан табриклаб, Минск эпидемиологик даврда мамлакатнинг энг муаммоли шаҳри эканлигини таъкидлади: “Aҳолиси икки миллионга етганлиги сабабли  коронавирус тарқалиши тез эди. Биз чегараларни ёпмаганлигимизни ҳисобга олиб, аҳолини квартираларга ҳайдаб чиқармадик"

Лукашенко расмийларнинг асосий вазифаси ваҳиманинг олдини олиш эканлигини таъкидлади. “Биз буни енгдик. Ушбу офатни жимгина йўқ қилишимиз ва такрорий эпидемиянинг олдини олишимиз керак", — деди давлат раҳбари.

Маълумот учун, 2 июль куни Лукашенко Беларусь коронавирус устидан ғалаба қозонганини расман эълон қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!