Лукашенко Евро-2024 ўйинларини Беларусда трансляция қилинишгиа рухсат берди

Лукашенко Евро-2024 ўйинларини Беларусда трансляция қилинишгиа рухсат берди

Беларусь президенти Александр Лукашенко УЕФА розилигисиз 2024 йилги Европа чемпионати ўйинларини мамлакатда трансляция қилишга рухсат берди.

Санкциялар туфайли Беларусь Евро-2024 ўйинларини кўрсатиш учун телевидение ҳуқуқини қўлга кирита олмади. Вазиятни инобатга олган ҳолда, Лукашенко мамлакат фуқаролари "жаҳон маданияти ютуқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши" кераклигини тушунтириб, турнир ўйинларини кўрсатишга рухсат берди.

Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтади. Кубокни сўнгги қитъа футбол форуми финалида Англияни мағлуб этган Италия терма жамоаси ҳимоя қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!