Лондон полицияси карнавалнинг биринчи кунида зобитларга ҳужум қилган ва қурол сақлагани учун 90 кишини ҳибсга олди

Лондон полицияси карнавалнинг биринчи кунида зобитларга ҳужум қилган ва қурол сақлагани учун 90 кишини ҳибсга олди

чБуюк Британия пойтахти полицияси 2024 йилнинг 25 ва 26 август кунлари Лондоннинг Ноттинг-Хилл шаҳрида бўлиб ўтадиган йиллик Кариб денгизи карнавалининг биринчи кунида 90 кишини ҳибсга олди. Ҳибсга олинишига зобитларга ҳужум қилиш ва хавфли қуролларни сақлаш сабаб бўлган.

Лондон полицияси байрамнинг биринчи кунини шарҳлар экан, ижтимоий тармоғида шундай деб ёзди: "Ҳозиргача 90 киши ҳибсга олинган".

Шунингдек, карнавалнинг биринчи кунида 15 нафар зобит яралангани, бироқ уларнинг ҳеч бири жиддий жароҳат олмагани айтилади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳибсга олинганларнинг аксарияти – 18 таси хавфли қурол сақлашда айбланган. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар ходимларига қилинган ҳужумлар туфайли 10 киши ҳибсга олинган. Бундан ташқари, карнавал давомида 3 марта пичоқ билан ҳужум қилинган.

"Биз пичоқ билан учта ҳужумни қайд этдик. 32 ёшли аёл оғир аҳволда, 29 ёшли эркак ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Шунингдек, биз 24 ёшли йигитнинг аҳволи ҳақида маълумот кутмоқдамиз", дея қўшимча қилди полиция.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!