Ливия соҳилларида 75 муҳожир қутқариб олинди

Ливия соҳилларида 75 муҳожир қутқариб олинди

“Nadir” қутқарув кемаси экипажи Ливия қирғоқлари яқинида 75 нафар ноқонуний муҳожирни қутқариб олди.

Франция ОАВларининг ёзишича, ҳодиса 23 май, душанбага ўтар кечаси содир бўлган.

Кема экипажининг саъй-ҳаракати билан муҳожирлар SOS Mediterranee гуманитар ташкилотининг “Ocean Viking” кемасига ўтирилди ва жабрланганларга шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳозирда кема бортида 233 нафар муҳожир бор.

Воқеа жойига етиб келган бошқа Ливия кемасига мигрантларни ўтказиш рад этилди.

Тунис ва Ливия ноқонуний муҳожирларнинг Европага ўтиш йўлидаги транзит нуқталари ҳисобланади.

Ҳар йили минглаб муҳожирлар Ўртаер денгизи орқали Европага ўтишга ҳаракат қилишади. Улардан баъзилари йўлда вафот этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!