«Квартира ижарага берилмаяпти»,«Таксилардан воз кечишяпти»: Россиядаги тожик муҳожирларига босим қандай кучаймоқда?

«Квартира ижарага берилмаяпти»,«Таксилардан воз кечишяпти»: Россиядаги тожик муҳожирларига босим қандай кучаймоқда?



Москвадаги Crocus City Hall концерт залидаги терактдан сўнг Россиядаги ўнлаб тожикистонлик муҳожирлар ксенофобияга тобора кўпроқ дуч келишмоқда. Муҳожирлар бир неча кундан бери ҳибсга олинаётгани, босим ўтказилаётгани, ишдан ҳайдалаётгани ва ҳатто калтакланганидан шикоят қилмоқда.


Фожиа фонида Россия расмийлари мамлакатга мигрантлар оқими устидан назоратни янада кучайтиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда ОАВ Россия ТИВдаги манбага таяниб.

База нашрининг ёзишича, Crocus City Hallдаги терактдан сўнг полиция чет эл фуқароларини қўшимча текшириш учун маҳаллий полиция ходимлари ва жиноий қидирув ходимларидан иборат махсус гуруҳлар тузган.

Бу гуруҳлар ҳудудларга бўлинган: ётоқхоналар, бошқарув компаниялари ва турли йўналишлар бўйлаб, улар йўл полицияси ходимлари билан биргаликда мигрантларни текширишади.

Екатеринбургдаги савдо марказларида маҳаллий хавфсизлик кучлари ижарачилардан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистондан келган ходимлар рўйхатини тақдим этишни талаб қилди. Акс ҳолда - жарима.

Россиядаги қурилиш обектларидан бирида ишлаган бир гуруҳ тожик ва ўзбек муҳожирлари барча ҳужжатлари жойида бўлишига қарамай, фақат тожик ва ўзбек бўлгани учун ишдан бўшатилган.
Тергов қўмитаси террорчиларни молиялаштирган яна бир терактда гумонланувчининг қўлга олингани ҳақида маълум қилди
Шунингдек, Россия полицияси хавфсизлик кампанияси доирасида бутун мамлакат бўйлаб, жумладан, Москвада, ётоқхоналар ва муҳожирлар яшайдиган бошқа жойларда рейдлар ўтказмоқда.

Тожик муҳожирлари бу рейдлар гуруҳли ҳибсга олиш ва депортацияга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Ўз навбатида, ксенофобик характердаги жиноятлар кўпайиши мумкинлигини ҳисобга олиб, тожик диаспораси Тожикистон фуқароларидан жуда эҳтиёт бўлишни сўрамоқда. Тожик жамиятлари раҳбарлари ватандошлар учун тавсиялар тайёрлаган.

Айни пайтда Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши ўз баёнотида Россиядаги хориж фуқаролари учун вазият ўзгармаганини қайд этади.

Гуруҳлар ёки аниқ шахслар номини айтмаган ҳолда, Кенгаш Тожикистон фуқароларидан айрим гуруҳлар томонидан тарқатилаётган ёлғон ва асоссиз маълумотларга ишонмасликни сўради.

«Телеграм гуруҳлари ва бошқа ижтимоий тармоқларда радикал гуруҳлар фуқароларни террорчилик ҳаракатларига чақирмоқда», — дейилади кенгаш хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!