Крокус Сити Холлдаги теракт қурбонларининг 74 нафари ҳамон касалхоналарда қолмоқда

Крокус Сити Холлдаги теракт қурбонларининг 74 нафари ҳамон касалхоналарда қолмоқда

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг айтишича, Крокус Сити Холлдаги теракт қурбонларининг 74 нафари ҳамон касалхоналарда қолмоқда, улардан уч нафарининг аҳволи ўта оғир.

«Улардан уч нафарининг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда – булар оғир ўқ жароҳатлари ва куйишлар бирикмаси билан оғриган беморлар», — деди Мурашко Россия ОАВларига.

Мурашконинг қайд этишича, 18 киши, жумладан, уч нафар бола аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Унга кўра, 90 нафар жабрланувчи шифохоналардан чиқарилган, 208 нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатилган.

«33 кишининг аҳволи ўртача. 20 кишининг аҳволи яхшилангани боис яқин кунларда чиқариб юборишга ҳозирлик кўрмоқда», — деди у.

Шу билан бирга, Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги Крокус Сити Холлга қилинган ҳужум қурбонлари рўйхатини янгилади. Ҳужжатга кўра, Москва вилоятидаги касалхоналарда 77 киши қолмоқда, 47 нафар жабрланувчи чиқарилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!