Краматорскда Россия зарбаси натижасида британиялик фуқаро ҳалок бўлгани аниқланди

Краматорскда Россия зарбаси натижасида британиялик фуқаро ҳалок бўлгани аниқланди

Краматорскда Россия зарбаси натижасида британиялик фуқаро ҳалок бўлгани аниқланди.

"25 август куни кечқурун Россия Қуролли кучлари томонидан тунда ракета зарбасига учраган меҳмонхона биноси вайроналари остидан Буюк Британия фуқаросининг жасади топилди", дея тасдиқлади Донецк вилоят прокуратураси.

Украина матбуоти марҳум Reuters журналисти эканлигини тахмин қилмоқда. Агентлик аввалроқ жароҳатланган уч ходимдан бири ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида эканини хабар қилган эди.

Украина прокуратураси маълумотларига кўра, Россиянинг Краматорскдаги меҳмонхонага берган зарбаси натижасида олти киши жабрланган, улардан тўрт нафари хорижлик журналистлардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!