Коронавирусни енгган давлат яна қатъий карантин режимига қайтди

Коронавирусни енгган давлат  яна қатъий карантин режимига қайтди

Черногория ҳукумати илгари бекор қилинган коронавирус тарқалишига қарши карантин чекловларини қайта тиклади. Бу ҳақда 26 июнь куни Reuters хабар берди.

Карантин чекловлари доирасида спорт машғулотлари ва мусобақалар, шунингдек, очиқ ҳавода жамоат йиғинларини ўтказиш яна тақиқланди. Дафн маросимида қабристонда фақат марҳумнинг оила аъзолари бўлишига рухсат берилади. Бундан ташқари, мамлакат шимолидаги икки муниципалитетда соат 18:00 дан 05:00 гача коммендантлик соати жорий этилган.

Черногория иқтисодиёти ўз даромадининг катта қисмини Адриатик денгизи соҳилидаги туризмдан олади. Шу сабабли мамлакат 25 май куни ўзини коронавирусдан холи деб эълон қилди.

Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 10 кун аввал ошишни бошлаган. Шундан буён ҳукумат касалликка чалиниш бўйича 100 та янги ҳолатни эълон қилди. Аввалроқ касалланганлар сони 424 кишини ташкил қилган.

Таъкидлаш жоизки, 24 июнь куни Черногориянинг турли шаҳарларда Будва маъмурияти раҳбарларининг ҳибсга олинишига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди, тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувлар содир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Черногорияда коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат 17 март куни аниқланганди. Май ойи охирларида Черногория коронавирусни енгган Европадаги биринчи давлатга айланган, мамлакатда коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!