Коронавирусдан даволанишда ингалациядан фойдаланса бўладими?

Коронавирусдан даволанишда ингалациядан фойдаланса бўладими?

Кеча АОКАда бўлиб ўтган брифингда Короанвирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарди.

— Короновирусдан уйда даволанишда небулайзер орқали дори берса бўладими? 

— Небулазер бу суюқ дорини солиш йўли билан  дорини жуда майда заррачаларга бўлиб ўпка тўқимасини энг чуқурига етказиб берувчи яхши натижалар берувчи тиббий мослама.  Небулайзер  нафас олиш тизими касалликларида, ўпкани сурункали касалликларида, респиратор касаллик, муковисцидоз, бронхиал астма касалликларида қўлланиллади. 

Сурункали касалликлари бор беморларга  касаллик хуружи пайтида уй шароитида ингаляция (дори моддаларини нафас йўлларига киритиш)ни ёки нафас олишга ёрдам берувчи қурилма (небулайзер)дан фойдаланишни тавсия этишимиз мумкин. Лекин короновирус касаллигида нейбулайзер қўлланилиши тавсия этилмайди. 

Чунки бунда дорини майда заррачаларга бўлиб берилиши билан вирус ва дорилар ҳажми бир хил бўлиб қолади ҳамда вирусларни ушбу йўл билан ўпка тўқимасига дори билан бирга яна ҳам чуқурроқ киришига йўл очиб берамиз.

Иккинчидан уйда даволанаётган даврда вирусни буғсимон тарқалиш йўли билан атрофга тарқалишини тезлаштиришимиз ва кўпайишига йўл очиб беришимиз мумкин. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!