Коронавирус: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тест тизимлари қачон фойдаланишга берилади?

Коронавирус: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тест тизимлари қачон фойдаланишга берилади?

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Ҳозирда давлат ихтиёрида нечта тест тизими мавжуд? Ўзимизнинг мутахассислар ишлаб чиқаётган тест тизимлари қачон фойдаланишга берилади?

❗️Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда полимераза занжирли реакциясини аниқлайдиган 200 мингдан ортиқ тест мавжуд. Инновацион ривожланиш вазирлиги илғор технологиялар маркази директори маълумот беришича, улар ой охиригача 50 минг тест тайёрлашни режалаштирмоқда.

Бунга қадар улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида клиник синовларни якунлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ҳужжатларни тақдим этишлари керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!