Коронавирус: бош шифокор 39 ёшли эркакнинг ўлими сабабларини айтди

Коронавирус: бош шифокор 39 ёшли эркакнинг ўлими сабабларини айтди

Россияда 39 ёшли эркакнинг коронавирус билан ўлими тафсилотлари ошкор қилинмоқда. Бемор ҳақидаги хабарни "Коммунарка" тиббий комплексининг бош шифокори Денис Проценко ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

Проценконинг айтишича, вафот этган беморда семириш ва гипертензия бор. Бош шифокорнинг таъкидлашича, эркак коронавирус инфекциясининг ўткир респиратор безовталик синдроми асоратидан вафот этган.

Проценко, шунингдек, CОВИД асоратларни келтириб чиқариши мумкинлигини қўшимча қилди. Хусусан, "ўпканинг қаттиқ шикастланиши ва қон ивишининг бузилиши". "Ушбу асоратларнинг жиддийлиги кўпинча коронавирус инфекцияси бўлган беморларнинг ўлимига сабаб бўлади", деди у. Шифокорнинг сўзларига кўра, Коммунаркда бундай беморлар бор, улар "механик шамоллатишдаги беморлар" деб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Москвада 39 ёшли эркак коронавирусга чалиниб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!